«қуёш панеллари» тегли мақолалар


Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатган аҳоли рағбатлантирилади
17 февраль 2023, 10:10

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатган аҳоли рағбатлантирилади

Ўзбекистонда уйларга кичик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури бошланади. 2023 йилда 37 минг аҳоли хонадонига панеллар ўрнатиш режалаштирилган. Ягона электр энергетика тизимига ўтказилган ҳар бир кВт/соат учун 1000 сўм субсидия ажратилади.

Андижон ва Навоийда аҳоли ҳамда тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани айтилмоқда
16 февраль 2023, 10:42

Андижон ва Навоийда аҳоли ҳамда тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани айтилмоқда

Андижон ва Навоий вилоятларида аҳоли қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимликлар жараён «фақат тавсия сифатида» ва «ҳеч бир мажбурловларсиз» кечаётганини билдирди. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, «рационал ҳаракат онгли ва онгсиз равишда обрўсизлантирилмоқда».

Франция компанияси Тошкентдаги объектларга қуёш панеллари ўрнатади
6 февраль 2023, 12:45

Франция компанияси Тошкентдаги объектларга қуёш панеллари ўрнатади

Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосарлари Франция компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда пойтахтдаги қатор объектларга қуёш панелларини ўрнатишга қаратилган лойиҳа муҳокама қилинди. «Лойиҳанинг техник, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳужжатлари такомилига етказилмоқда», — дейилади ахборотда.

Андижонда эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилади
18 декабрь 2022, 10:56

Андижонда эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кам таъминланган оилаларга телевизор ёки бошқа техникалар совға қилиш уларнинг электр учун харажатларини ошираётгани, ёрдам сўраётганларнинг аксарияти электрдан қарздорлигини маълум қилди. У техникалар ўрнига қуёш панеллари беришни таклиф қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг